02 November 2016
20:22 -
Шуҳрат Қодиров “Ўзбектелеком”га раҳбар этиб тайинланди
Шу пайтга қадар UZMOBILE миллий мобил алоқа операторини бошқариб келган Шуҳрат Қодиров “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги маҳаллий матбуот хабарларида ширкатнинг собиқ раҳбари Абдурашид Абдумўминовнинг истъефоси сабаблари ва унинг кейинги тақдири борасида маълумот берилмаган. Аммо, ўз-ўзидан маълумки, бундай ўзгартиришлар умрбод президентлик курсисда қолиш ва ҳамма ерга ўз одамларини қўйиш ниятидаги Шавкат Мирзиё тарафидан қилинмоқда.
Жойи келгани учун эслатиш керакки, Абдурашид Абдумўминов “Ўзбектелеком”ни 2013 йилнинг мартидан буён бошқариб келаётганди. Айнан ўша йиллари Ўзбекистонда Интернет хизматларининг сифати ёмонлашган. Ҳозир ундан ҳам баттар бўлишини кутиш керак.