24 October 2016
19:13 -
“ЭЗГУЛИК” ФАОЛЛАРИ ШАЙХАЛИ ҚАМОҚХОНАСИДА ҒАНИХОН МАМАТХОНОВ БИЛАН УЧРАШДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 20, 24.10.2016)
2016 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар.
Ғанихон Маматхонов билан учрашувдан аввал ҳуқуқ фаоллари 64/33-сонли колониядаги маҳкумларнинг кундалик овқат рациони, ётоқхона шароити ва иш тартиби билан муассаса раҳбари томонидан таништирилди. Маълум бўлишича, сўнгги пайтларда муассаса фаолияти, маҳкумларга муносабат ва мавжуд шароит ижобий томонга ўзгарган.
Муассасада жазо муддатларини ўтаётган маҳкумларнинг катта қисмига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган амнистия акти талабаларини қўллаш борасида ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, ёши 60 дан ошган ва бемор маҳкумлар меҳнатга жалб қилинмайди.
Ўз вақтида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилотининг Фарғона вилояти бўлими фаоли бўлган Ғ.Маматхонов билан учрашув бир қадар мураккаб кечди. Кексалиги туфайли ҳаяжонини яшира олмаган Ғ.Маматхонов “Эзгулик” фаолларини ҳурсандчилик аралаш йиғи билан кутиб олди. Ҳаяжонлар босилгач, ҳол-аҳвол сўралди. Мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги аҳвол, фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан муносабат, ҳамкасблар суриштирилди. Ғ.Маматхонов озодликда бўлган пайтларидаги ҳамкасб дўстларини номма-ном сўради”, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Маълум бўлишича, ҳуқуқ ҳимоячиси Ғ.Маматхоновнинг қамоқхонадаги шароит, озиқ-овқат ва муассаса ходимларининг муносабатидан шикояти йўқ. Муассасанинг тиббиёт бўлими тез кунларда у кишини Тошкент шаҳридаги махсуслаштирилган тиббий колонияда, соғлиғини тиклашга жўнатишни режалаштираётганликларини айтишган. Аммо кексалиги туфайли тезроқ озодликка чиқиши зарурлиги, болалари, невараларини бағрига қайтишни истаётганини таъкидлайди.
Ўз навбатида, “Эзгулик” фаоллари ҳам Ғ.Маматхоновнинг озод қилиниши юзасидан юқори инстанцияларга мурожаатлари қилаётгани, у кишининг озодлигидан умидворлигини айтишиб, хайрлашишди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувларни ташкил қилиб бераётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига миннатдорчилик билдириб, бу каби учрашувларнинг давомийлигига умид қилади.