24 October 2016
20:31 - Ўзбекистон “қора бозор”ида АҚШ долларининг қиймати ошди, сўмнинг қиймати тушди, Шавкат Мирзиё қаерда?
Кеча, 23 октябрдан бошлаб мамлакат “қора бозор”ида АҚШ долларининг курси ошди. Шу пайтгача 6500 сўмдан харид қилинаётган валютани саррофлар 6700 сўмгача харид қилишмоқда. Саррофларнинг таъкидича, мазкур ҳолат мамлакатда ҳукумат томонидан бензин нархининг бирданига 35 фоизга оширилишининг натижасидир. АҚШ доллари қиймати ошишда давом этади ва янги йилга қадар “қора бозор”да 7000 сўмгача кўтарилади, дейишмоқда саррофлар.

Ўзбекистон Марказий Банки эса валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини беглилаш чоғида АҚШ доллари курсини 3065 сўм миқдорида белгилаган. Аммо мазкур қийматда АҚШ валютаси сотмайди.

Доллар қийматининг кескин кўтарилиши, ўзбек сўмининг эса кескин қадрсизланиши – Шавкат Мирзиёнинг қилаётган ишларига берилган баҳодир.