24 October 2016
02:14 -
Ўзбекистонда бензин нархи кескин кўтарилди
Кечадан бошлаб, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, мамлакатда автобензин нархлари бирданига 35 фоизга кўтарилди. Марҳум Ислом Карим 25 йиллик бошқаруви давомида ҳеч қачон бунақанги кескин қадам қўйилмаганди. Бензин нархининг бундай ошиши туфайли, барча турдаги хизсматлар, шунингдек, маҳсулотлар таннархи кўтарилади.
"Автобензин чакана нархининг ўзгариши тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига мувофиқ, Аи-80 русумли автобензиннинг 1 литри - 2 800 сўм, Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 русумли автобензинларнинг 1 литри – 3 000 сўм ва Аи-95 русумли автобензиннинг 1 литри – 3 300 сўм этиб белгиланди. Ҳолбуки, кечагина Аи-80 нинг нархи 2075 сўм ва ҳоказо эди.
Мамлакат ички бозорини нефть ва газ билан таъминлашга масъул “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси бундан буён бутун мамлакат бўйлаб “бензин нархи бир хил” бўлишини эълон қилди.