23 October 2016
22:08 -
Ўзбекистонда судьялар умрбодга сайланиши мумкин
Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёнинг куни кеча имзолаган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада такомиллаштириш, айрим жиноят турларига қамоқ жазоси белгилашни бекор қилиш ҳақидаги фармонида замонавий суд-ҳуқуқ тизимига интилиш борасида кўпгина афзалликлар бор. Масалан, кейинги йилдан бошлаб судьялар дунёнинг илғор тажрибасига хос равишда аввал 5 йил, сўнг 10 йил ва умрбодга судьялик лавозимларига тайинланиши мумкин.
Шунингдек, келгуси йилнинг 1 апрелидан кучга кирадиган қонунга мувофиқ, айрим жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазонинг муқобил турлари қўлланилади. Гумондор шахсни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади.
“Ҳабеас корпуси” институти ваколатларини кенгайтириш, прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлар судларга ўтказилади.