Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азим ХХР Давлат Кенгаши раисининг ўринбосари Чжан Гаоли билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги. Чжан Гаоли Хитой Ўзбекистон билан алоқаларга катта эътибор қаратаётганини қайд этиб, ХХР раҳбари Си Цзиньпин Ўзбекистон раҳбарияти билан дўстона ва яқин алоқада эканини таъкидлаган.
У, шунингдек, Хитой ва Ўзбекистон, давлат раҳбарларининг келишувларини амалга оширишлари керак, бундан ташқари, ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқорига кўтариш, хусусан ишлаб чиқариш қувватлари, инфратузилма ва энергия захиралари иншоотларининг қурилиши каби йўналишлар бўйича ривожлантиришлари керак, деганмиш.
Ақли ишламайдиган Рустам Азим шундай деган бўлиши мумкин, аммо дунёнинг энг кучли давлатларидан бири бўлган Хитой билан иқтисодиёти ўлиб бораётган Ўзбекистон қанақа ҳамкорлик қилиши мумкин? Ҳамкорларикнинг ягона йўли – Хитойдан садақага ўхшаш ёрдам сўрашдир.