22 October 2016
01:42 -
Қозоғистон Прокуратураси: Мактабларда ҳижобни тақиқлаш қонунларга хилоф эмас
Қозоқларнинг zakon.kz сайтида айтилишича, Қозоғистон Бош Прокуратураси қандайдир саволларга жавоб сифатида махсус баёнот тарқтиб, мактабларнинг диний моҳиятга эга бўлган кийимлар кийишни таққилаш ҳақидаги талаблари тўғри эканлигини, Конституцияга кўра, ҳар ким виждон эркинлиги ҳуқуқига эга бўлса ҳам, бу ҳуқуқни ҳаётга жорий қилишда, умуминсоний ва фуқаровий ҳақ-ҳуқуқлар ҳамда давлат олдидаги мажбуриятлар бузилмаслиги кераклиги такидланган.
Кўриниб турибдики, Қозоғистон Бош Прокуратураси мусулмонлардан қўрқиб бўлса керак, турли сўз ўйинлари билан, макатабларда ҳижобни тақиқлаш тўғри эканлигини айтмоқда. Тўғри айтмоқда, чунки, Қозоғистон дунёвий/секуляр давлатдир. Аммо, Ислом дини дунёвий/секуляр эмас. Шундай экан, дунёвий/секуляр бўлмаган Ислом дини билан дунёвий/секуляр бўлган давлатлар орасидаги қарама-қаршилик давом этаверади, айнан шу қарама-қаршилик натижасида Толибон, Ал-Қоида, Ҳизби-Таҳрир ва ИШИД каби террористик ташкилотлар ўртага чиқаверади.
Ҳозир дунёвий/секуляр давлатчилик тарафдорлар кучлироқдир, демак, террорист ташкилотларнинг ҳаммаси ўлимга маҳкум. Аммо, 21 асрда бор муаммоларни тинч йўллар билан ҳал қилиш керак ва мумкин.
Бунинг учун Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш керак. Ундан кейин Ислом динининг ягона фарзи имон эканлиги, 5 маҳал намоз, рўза, ҳаж ва закот фарз эмас, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ бўлмаган амалиётлар эканлигини тан олиш вақти келади.