21 October 2016
21:15 - Шавкат Мирзиёнинг виртуал қабулхонасига бир кунда 19 минг қўнғироқ бўлибди, “Ҳаракат” ўқувчилари ҳам қўнғироқ қилиши керак
Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёнинг виртуал қабулхонасига 19 октябрь куни 19 мингдан ортиқ қўнғироқ бўлибди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёнинг Facebook’даги шахсий саҳифасида эълон қилган. Гўё, у бу билан халқнинг ўзига ишонаётганини, шу боисдан мурожаатларнинг сони тўхтамаётганини мақтанган. Аслида эса пароканда бўлган мамлакатда шу пайтга қадар фуқаронинг дардини ҳеч ким эшитмас, бирор кишининг муаммоси ижобий ҳал қилинмас эди.

“Мурожаат юборувчиларга интернетдан фойдаланишга имконият бўлмай қолгандагина телефон орқали, шу билан бирга, айнан қўнғироқлар камроқ бўладиган вақтларда (бундай вақтлар графикда кўрсатилган) қўнғироқ қилиш тавсия қилинган. Мурожаатларни имкон борича pm.gov.uz сайти орқали юборилиши мақсадга мувофиқ. Бу сайтда мурожаатнинг мақомини ҳам осон текшириш мумкин», - дейди Шавкат Мирзиё.

“Ҳаракат” сайти ўз ўқувчилари ичидаги мардларга шундай маслаҳат беради: Азизлар, Шакат Мирзиёнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб шундай савол беринг:

“Бирлик” Партиясининг жарчиси эканлигини айтиб келаётган “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистон ҳар тарафлама ўта ғариб аҳволда эканлигини, Киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 6-8 баравар орқада эканлигимизни, ўртача ойлик бўйича ҳам шунча орқадалигимизни, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини айтиб келмоқда. Бизни шу аҳволга Ислом Карим туширди. Сиз бунга нима дейсиз ва бу аҳволдан чиқиш учун нималар қилмоқчисиз?”