19 October 2016
20:25 - Фарғонада Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг вертолёти ҳалокатга учрагани хабар қилинди, Ўзбекистон ошкоролик йўлига ўтмоқчими?

Кеча Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учрабди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берган. "Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилди. Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилади хабарда.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистон армиясида турли фалокатлар авваллари ҳам юз берган, қурбонлар бўлган. Табиий, улар ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатилмасди.

Қизиқ, Шавкат Мирзиё ошкораликка йўл очиш учун ҳаракат бошладими?