19 October 2016
18:06 -
Ўзбекча пасткашлик: Ажрашмоқчи бўлган оилалар матбуотда шарманда қилинармиш
Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов куни кеча оила мустаҳкамлиги ва ажримлар масаласидаги йиғинда: “Ажрашаётган эр-хотинларнинг исм-фамилияларини ҳозирча ҳар 15 кунда соат 23:00да эфирга узатиладиган дастурда, ўзгариш бўлмаса, соат 21:00да эълон қиламиз. Агар яққол натижа сезилмаса, ажрашаётган оила аъзоларининг суратини эфирга узатамиз. Бу билан биз ҳеч кимнинг ҳақ-ҳуқуқларини топтамаймиз, аксинча, очиқ маълумотларни оммага тақдим этамиз” деди. Шаҳар ҳокимининг наздида гўё шундан қўрққан оилалар ажрашишларини тўхтатади ва шаҳарнинг оила мустаҳкамлаги борасидаги кўрсаткичлари яхшиланади.
Мазкур йиғинда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қурбонов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Ҳабибулло Тўрахўжаев, Тошкент шаҳар прокурори Ботир Қудратхўжаев, Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирок этган.
Буни қарангки, оила мустаҳкамлигини таъминловчи иқтисодий фаровонлик, ёш оилаларга кредит ва уларни психологик қўллаб-қувватлаш масаласи бирорта мўътабар зотнинг тилига чиқмабди. МАсалан, имом Анвар қори Турсунов оилада талоқнинг хунуклиги, маънавиятчилар ажримларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида ваъзхонлик қилибди, дейди мухбиримиз.
Бу Раҳмонбек Усмонов исмли шахсга ва бошқаларга тушунтириш керакки, Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг ғариб аҳволини кўрсатувчи маълумотларни, масалан, Ўзбекистонда ўртача ойлик Туркманистон ва Қозоғистондан 6-8 баравар камлигини, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини кўрсатувчи маълумотларни оммага етказиш керак.
Эр-хотиннинг ажралиши эса, уларнинг мутлақо шахсий иши ва ажралиш атрофидаги воқеаларни, агар у ерда жиноят бўлмаса, ҳеч ким эълон қилишга ҳаққи йўқ. Уларни эълон қилиш ўта пасткашликдан бошқа нарса эмас.