19 October 2016
15:23 -
Татаристонда ўзбекистонлик аёл фожиали ўлим топди
Кеча Татаристоннинг Набережных Челнов шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғинда ҳамюртимиз фожиали ўлим топди. 53 яшар аёлнинг ўлиги ёнғин рўй берган 10 қаватли бинонинг 3-қавати балконидан топилган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Татаристон бўйича бошқармаси матбуот хизматига кўра, ёнғин рўй берган уйда ўзбекистонлик оила яшаган ва фожиа куни уйда аёл ёлғиз бўлган. Маълумотларга кўра, ўт ўчириш хизматидагилар кўчада автомашиналарнинг нотўғри парковка қилингани сабаб ёнғин рўй берган хонадонга яқин бора олишмаган.