18 October 2016
19:08 -
Нурсултон Назарбой ҳали ҳам йўқ, қизи Дарига эса НАТО вакилини қабул қилди
Қозоғистон Президенти шамоллаб қолгани ҳақида хабар тарқатилганига роппа-роса бир ҳафта бўлди. Аммо, ундан ҳали ҳам бошқа хабар йўқ.
Қозоқларнинг расмий Казинформ агентлиги хабар беришича, Сенатнинг Халқаро алоқалар, Мудофаа ва Хавфсизлик Комитетининг раиси Дарига Назарбой бугун НАТО Бош Котибининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича вакили Жеймс Аппатурай билан учрашди. Хабар умумий гаплардан иборат, аммо, унинг муҳим жиҳати – учрашувда Қозоғистон номидан Нурусултон Назарбойнинг қизи иштирок этаётганидир.
Шуни ҳам эслатиш керакки, 2014 йили НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида бу альянснинг Қозоғистон билан “Ҳамкорлик бўйича махсус режа” доирасидаги ишларнинг 3-чи босқичи қандай бажарилаётгани муҳокама қилиувчи йиғилиш ўтказилган ва ўша ерда йиғилишнинг бошқарувчиси Жеймс Аппатурай Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида НАТО билан алоқаларни бу даражага олиб чиққан ягона давлат эканлигини алоҳида урғулаган эди.