18 October 2016
10:29 -
Ироқ ИШИДга қарши ҳужум бошлади ва биринчи зарбани ўзи олди – 70 ҳарбий ҳалок бўлди. Исломни ислоҳот қилмасдан, ислом терроризмини тўхтатиб бўлмайди!
Ироқ Бош вазири кечагина ИШИДнинг бу мамлакатдаги пойтахти Мосул шаҳрини озод қилиш учун ҳужум бошланганини эълон қилган эди. Ҳужумда Ироқнинг асосан шиалардан иборат бўлган расмий қуролли кучларидан 30 минг, Ироқ ичида расман давлат қуриб бўлган курдларнинг қуролли куларидан 4 минг аскар иштирок этаётгани хабарларда айтилмоқда. Ҳужум бошланди, аммо, сўнги хабарларга кўра, биринчи зарбани ИШИДдан айнан Ироқ армияси олди.
Туркларнинг “Миллиёт” газетаси хабар беришича, кеча кечқурунга яқин бомбали юк автомобилида ўтирган ИШИДчи Ироқ қуролли кучларининг Мосулга яқинлашиб келаётган колоннасига ҳужум қилиб, ўз автомобилини портлатган. Унинг ўзидан ташқари 70 Ироқ аскари ҳалок бўлган. Бу воқеа ҳам кўрсатиб турибдики, ИШИДни осонликча йўқ қилиб бўлмайди.
АҚШ ва Туркия оммавий ахборот воситалари ўзини Халифа деб эълон қилиб бўлган ИШИД раҳбари Абубакир эл-Боғдодий кеча эрталаб АҚШнинг ҳаво ҳужумларидан зўрға қутилиб, Мосулдан қочганини хабар қилмоқдалар. У Мосулга қандайдир мажлис ўтказиш учун келган экан.
Аҳолисининг сони (1,5 миллион атрофида) билан Ироқнинг иккинчи катта шаҳри бўлган Мосулдан юз минглаб одамларнинг қочиши кутилмоқда.
Нима бўлганда ҳам, АҚШ ва Россиянинг ёрдами билан, катта қон тўкилиш эвазига бўлса ҳам, ИШИД йўқ қилинади. Аммо, қаранг, аллақачон йўқ қилиб бўлинган Толибон Афғонистонда ҳали ҳам бор. Шу маънода ИШИДни ва умуман ислом терроризмини йўқ қилиб бўлмайди. Чунки, “Ҳаракат” йиллардан бери айтиб келаётганидек, ислом терроризмининг, хусусан, ИШИД, Толибон, Ал-Қоида, Ҳизбу-Таҳрир ва бошқа шу каби терористик ташкилотларнинг илдизи - Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан ва ҳозир тан олинган исломий тушунчалардадир. Улардан қутилиш учун Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш керак.