Муваққат президент Шакват Мирзиё Парламентнинг Қонунчилик палатаси депутатлари ихтиёрига Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳанинг шу пайтгача бўлган нусха ва норматиқларидан ягона фарқи коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро комиссия ташкил этиш назарда тутилганидир.
"Қонун лойиҳасида коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, шунингдек халқаро ҳамкорлик мустаҳкамлаб қўйилмоқда", дейилади маҳаллий матбуот хабарларида.
Кўринишидан, Шавкат Мирзиё “отаси” Ислом Карим каби коррупцияга қарши курашнинг энг самарали йўли демократия эканлигини тушунмайди. Қолаверса, коррупцияни ҳеч қачон ва ҳеч қаерда таг-туги билан йўқ қилиб бўлмайди, чунки, турли қаллобликлар Оллоҳ яратган инсонининг табиатидадир. Демкоратик жамиятлардагина коррупция ва порахўрликни минималлаштириш мумкин.
Шундай экан, Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш йўлида қадамлар қўйиш керак. Буни “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат”сиз ҳеч ким қилолмайди