17 October 2016
05:15 -
Ироқ Бош вазири ИШИДнинг бу мамлакатдаги пойтахти Мосул шаҳрини озод қилиш учун уруш бошланганини эълон қилди
Маълумки, ҳозир фақат Ироқ ва Суриянинг баъзибир қисмларини ўз ичига олувчи Халифаликни эълон қилган ИШИД, бир тарафдан, АҚШ раҳбарлигидаги коалиция, бошқа тарафдан, Россия ва Эрон қўллаб-қувватлаётган Сурия армиясининг ҳужумлари остида яксон бўлиш арафасига келиб бўлди.
Қолаверса, бундай бўлиши аввалдан маълум эди. Аммо, АҚШ Саддам Ҳусайин раҳабарлигидаги Ироқни бир неча кунда яксон қилолган бўлса ҳам, ИШИДни 2-3 йилдан бери йўқ қилолмаётгани ҳаммани ҳайрон қолдирарди. Нима, АҚШнинг ИШИДни тугатишга кучи йўқми, ёки у ИШИДни йўқ қилишни истамайдими?
Бу саволга ҳали ҳам жавоб йўқ. Лекин, нима бўлса ҳам, АҚШ ҳозир ИШИДни йўқ қилиш учун жиддий киришаётганга ўхшайди. Ироқ армиясининг Мосулни ИШИДдан озод қилиш учун шу соатларда бошлаган ҳужуми бунинг исботидир.
Ундан кейин навбат ИШИДнинг умумий пойтахти бўлган Сурия ҳудудлари ичидаги Ракка шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилишга келади.
Шу билан ИШИД йўқ қилиниши мумкин. Аммо, илдизлари Ислом динининг ўзида бўлган ислом терроризми йўқ бўлмайди. Ислом терроризмини йўқ илиш учун – “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш керак.