12 October 2016
20:50 -
Астраханда ўзбекистонлик чўпон қотилликда айбланмоқда
Ўрис матбуоти Астрахан вилояти Селитряное қишлоғидаги фермада чўпонлик қилган ҳамюртимиз ўз ҳамкасбини сўйиб ташлаганликда гумон қилинмоқда. Полицияга кўра, шу йилнинг 6 октябрига ўтар кечаси туғилган кунини нишонлаган марҳум чўпон фермага маст ҳолатда қайтган. Фермада у билан ҳамкасби орасида чиққан оғзаки жанжалдан сўнг, ўзбекистонлик чўпон ўз ҳамкасбини пичоқлаб ўлдиради, танасини бўлакларга бўлади ва ферма яқинидаги ертўлага кўмиб ташлайди.
Ҳозирда ўзбекистонлик чўпон ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, ҳамюртимизнинг исми-шарифи очиқланмаган.
Ҳозирда ўзбекистонлик чўпон ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, ҳамюртимизнинг исми-шарифи очиқланмаган.