12 October 2016
20:18 -
ЎзЛиДеПнинг қурултойида Шавкат Мирзиёнинг номзоди президентликка кўрсатишни кечиктирмоқчи
Шу йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси Сиёсий Кенгашининг Ижроия Қўмитаси Ўзбекистон президенти вазифаларини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловларига номзод этиб тасдиқланиши режалаштирилганди. Аммо партия қурултойида Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш сингари масалалар кўрпайиб кетгани боис, Шавкат Мирзиёнинг номзодини муҳокама қилишга вақт қолмасмиш. Шу боисдан Қурултойнинг номзод кўрсатиш қуни 19 октябргача чўзилган.
"Санани кўчириш ҳақидаги қарор ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон президенти сайловларидаги иштироки билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш жараёнига таъсир қилмайди", дебди партия мутасаддиси.
Маълум бўлишича, ҳозир партиялар ўз номзодларини қўллаб-қувватловчи имзолар йиғишни амалга оширишмоқда, бу жараён 20 октябрда якунланиши керак. Қонунчиликка кўра, партия умумий сайловчилар сонидан камида 1 %нинг (214,35 минг имзо) имзосини йиғиши лозим.
Номзодларни рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаларини бериш 30 октябргача Марказий Сайлов Қўмитаси томонидан амалга оширилади.