12 October 2016
08:44 - Нью-Йоркда ўзбекистонлик шахс ўз онасини ўлдирганликда айбламоқда
Ғайриоддий жиноятлар билан номи чиқиб турадиган ўзбекистонликлардан бири бу сафар машҳур The Wall Street Journal газетасининг қаҳрамонига айланди. Газетанинг ёзишича, АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида 21 ёшли Роман Горбунов 58 яшар онаси Любовь Горбуновани ўлдирганликда айбланмоқда. Онанинг қопга солинган жасади маҳаллий Уиллоу кўлидан топилган.

Тергов маълумотларига кўра, Горбунов маст ҳолатда ўз онасини стул оёғи билан уриб ўлдирган ва жасадни таксида паркка олиб бориб, сувга чўктирган экан. Таксичи уни сотиб қўйибди.