11 October 2016
08:50 -
Оддий масхарабозлик: Кечагина уруш арафасида бўлган Россия ва Туркия бугун газ масаласида ҳам оғиз-бурун ўпишмоқдалар
Россия билан Туркия русларнинг табиий газини Туркия орқали Европага ҳам ташийдиган “Туркия Оқими” номли газ қувури қуриш бўйича бир неча йил аввал шартнома имзолаб, бу лойиҳани амалга ошириш устида ишлар ҳам бошлашган эди. Аммо, 2014 йилнинг охирида Туркия русларнинг ҳарбий учоғини Туркия-Сурия чегарасига яқин жойда, аммо Сурия устида уриб туширгандан кейин ҳамма нарса бузилди. Бу икки давлат совуқ урушни қўйиб туринг, ростакам уруш остонасига келиб қолгандек ҳам бўлганди.
Шу йилнинг ёз ойларида ҳамма нарса яна ўзгарди. Ражаб Эрдўғон рус учоғини уриб туширганлари учун Путиндан узр тилагани ҳақида хабарлар тарқалди. Тез орада икки давлат яна оғиз-бурун ўпишиш йўлига ўтди. Туркия НАТО аъазоси эканлиги, ҳозир Россия НАТО билан уруш остонасига келиб қолганини ҳисобга олсак, бўлаётган воқеалар оддий масхарабозликка ўхшайди. Бу масхарабозлик қуйидагича давом этмоқда.
Кеча Россия Президенти Владимир Путин Истанбулда ўтказилаётган номи улуғ, супраси қуруқ анжуманда, яъни қандайдир Жаҳон Энергетик Конгрессида қатнашиш учун Истанбулга келди. Бу конгресснинг супраси қуруқлиги шундаки, у ерда Россия, Туркия, Озорбайжон, Венесуэла каби давлатларнинг раҳбарларигина иштирок этмоқдалар.
Путиннинг мақсади Конгресс баҳонасида Туркия билан алоқаларни тиклаш йўлида бир нарсалар қилиш эканлиги дарҳол маълум бўлди. Владимир Путин ва Ражаб Эрдўғон кечаёқ учрашдилар ва сўнгра уларнинг иштирокида бу икки давлат расмийлари “Туркия Оқими” лойиҳасини давом эттириш ҳақида шартнома имзоладилар.
Бу газқувурдан келаётган газнинг маълум бир қисми Туркияда қолади. Россия бу газнинг нархини турклар учун арзон қилгани расмий хабарларда айтилса ҳам, у қанчага арзон қилингани тилга олинмаяпти. Яъни, кўринишидан, бу шартноманинг жиддий эканлигига Эрдўғон ва Путиннинг ўзи ҳам ишонаётгани йўқ. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди.