11 October 2016
07:49 - Ҳечдан кўра, кеч: Лас-Вегасда ўзбекистонлик бокчи муҳим ғалабага эришибди
8 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида АҚШ номидан рингга чиққан Жонатан Динонгни енгган ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов профессионал боксдаги олтинчи ғалабасини нишонлади. Флойд Мейвезерга тегишли бўлган промоутерлик компанияси номидан жанг қиладиган Санжар Раҳмонов рақибини очколар фарқи бўйича мағлуб этди.
Санжар Раҳмонов сўнгги бор 17 сентябрь куни америкалик Маркиус Хоуторнга қарши рингга чиқиб, Лас-Вегасда жангда зафар қучганди.

Ўзбеклар ўз тақдирлари билан ҳам қизиқмай миллат сифатини йўқотиб бораётган пайтда андижонлик Санжар Раҳмонов ҳеч бўлмаса муштлашишда ўзини кўрсатаётгани билан, балки, мағрурланишимиз керакдир.