Ўзбекистон Бош прокурори томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонун лойиҳасига кўра Жиноят Кодексининг 267-моддасига қўшимча киритиш назарда тутилган. “Олиб борилган таҳлилларга кўра, сўнгги уч йил мобайнида транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари 65 фоизга ошган, - дейди палатанинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шерзод Тўхташев. - Шу боис транспорт воситасини олиб қочиш жинояти учун жазонинг содир этилган қилмишга мутаносиблигини таъминлаш мақсадида Кодексга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда. Унга кўра, автомобиль ўғирлаш ҳатто 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан ҳам жазоланиши мумкин."
Шунингдек, Кодекснинг фирибгарликка оид моддасидаги жазо санкциялари ҳам кучайтирилмоқда. Бу турдаги жиноятлар кўлами ортиб бораётгани сабабли у 10 йилгача қамоқ муддатлари билан жазоланиши мумкин.