07 October 2016
20:18 -
ЕХҲТ элчиси Марказий Сайлов Комиссиясига келди
Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусалом ЕХҲТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси Жон Макгрегор билан учрашди. Учрашувда ЕХҲТ вакилига 4 декабрда ўтадиган президентлик сайловига тайёргарлик борасида ахборот берилган.
Бундан аввалроқ Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари миссияси 11 октябрдан 14 октябргача Ўзбекистонда бўлиб, ички сиёсий вазият билан танишиши хабар қилинганди. Миссия иши натижаларидан келиб чиққан ҳолда 4 декабрь куни ўтажак президент сайловини ЕХҲТ томонидан тўлақонли мониторинг қилишнинг нақадар мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилинади, дейилади маҳаллий матбуот хабарларида.