05 October 2016
22:46 -
Ўзбекистон президентлигига сайловни кузатиш учун ЕХҲТ делегациясига изн берилади, аммо ЕХҲТ кузатишни истайдими?
Шу йилнинг 11 октябридан 14 октябригача Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари миссияси Ўзбекистондаги ички сиёсий вазият билан танишиш учун мамлакатимизга келдаи. Миссия иши натижаларидан келиб чиққан ҳолда, 4 декабрь куни ўтажак президент сайловини тўлақонли мониторинг қилишнинг нақадар мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилинади.
Шунга қарамай ЕХҲТ кузатувчиларининг баҳоси Ўзбекистон учун принципиал аҳамиятга эга эмас ва у натижага таъсир қилмайди. Шуни тушунган ЕХҲТ ҳам сиёсий интеграцияни йўқотиб қўймаслик учун вазиятга бироз юмшоқроқ ёндашса керак, дейди мухбиримиз.
Аввалги йилларда ЕХҲТ Ўзбекистонда ўтувчи ҳар қандай сайловга чекланган миссия юборди ва буни Ўзбекистондаги сайловларда рақобат мавжуд эмаслиги, шу важдан тўлақонли миссия юборишга ҳожат йўқлиги билан изоҳларди.
Қани кўрамиз, янги режим Ўзбекистонда вазият ўзгараётганига ЕХҲТ вакилларини ишонтироладими? Ҳозирча ишонадиган ҳеч қандай янгилик йўқ.