
Бу ҳақда хабарлар режимнинг қўғирчоқ ахбоорот воситалари тарафидан “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастурида намойиш этилган репортажга асосланиб кеча ярим кечасига яқин тарқатилди. Нега бунчалик кеч деган савол устида ҳеч ким ўйламайди ҳам.
Хабарлардан тушуниш мумкинки, Шавкат Мирзиё бу минтақаларга Ислом Карим бошлаб берган улуғ ишлар жуда яхши бажарилаётгани, келажагимиз ҳозиргисидан ҳам яхши бўлишини гапириш учунгина келган.
Аммо,у ҳозирги аянчли аҳволимизни ҳеч бир шаклда тилга олмаган. Ҳақиқий аҳволимиз шу пайтгача фақат “Ҳаракат” тарафидан ёритиб келинмоқда. Аҳволимизни кўрсатувчи фактлар эса қуйидагича.
Ҳар қандай давлат иқтисодиётнинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидан 30-50 марта орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 6-8 баравар орқадамиз. Аҳолининг ўртча ойлиги бўйича ҳам улардан шунча орқадамиз. Масалан, Қозоғистонда ўртача ойлик 700 доллар атрофида, бизда эса 90 доллардан ҳам кам. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олади. Миллионга яқин ўзбеклар йиллаб-ойлаб оилаларини кўрмасдан, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмасдан Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда қуллардек мардикорчилик қилмоқдалар ва оилаларини боқмоқдалар. Ўзбекистондек мамлакатнинг Давлат Бюджети мардикорлар юбораётган пул билан оёқда турибди. Яъни, Ўзбекистон мустақил давлат сифатига ҳам эга эмас.
Аҳволимиз шундай экан ва Шавкат Мирзиё худди Ислом Карим каби уни тилга олмас экан, аҳволимиз тузалиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Ўзбеклар ўз аҳволлари ва келажакларини ўйлаш даражасига чиққанларидан кейингини, тўғрироғи, олиб чиқилганларидан кейингина, ҳукумат бирон нарсалар қилиш устида ўйлашга бошлаши мумкин. Аммо, бу ҳукумат бирон нарса қилишга қодир эмаслиги ҳозирданоқ кўриниб турибди.
Хўш, унда нима қилиш керак саволини қўйишдан олдин расмдаги масхарабозликка қаранг. Хоразмнинг маҳаллий бошқарувчилари Шавкат Мирзиёнинг ҳар бир сўзини гўёки ёзиб олмоқдалар. Шу масхарабозлар билан каттагина давлатнинг аҳволини ўзгартириб бўладими?