15 September 2016
12:28 - Хорижга пахта толаси сотиш тартиби ўзгарди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 августидаги қарорига мувофиқ, пахта толасини экспорт қилиш ва республикадаги корхоналарга етказиб беришни “Ўзпахтаэкспорт” АЖ эркин алмаштириладиган валютада бажариши белгиланди, Norma.uz сайти. Сайтга кўра, эндиликда шартномалар, бевосита ёки Республика товар, хом-ашё биржаси орқали тузилиши мумкин. Бунда, пахта толаси етиштириш ва уни етказиб бериш ўртасидаги мувозанатни сақлаш эътиборга олинади.

Пахта толасини сақлаш ва экспорт қилиш, маҳаллий корхоналарга юбориш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади. Хорижий харидорлар, республика корхоналари айнан ўша ерда пахта толасининг сифати ҳамда вазнини аниқлаб, қабул қилиб олишлари мумкин.