15 September 2016
10:54 - “Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” ширкати раҳбарлари Москвада учрашди
Бу ҳақда хабар қилган ўрис матбуотига кўра, “Газпром” бошлиғи Алексей Миллер ва сўнги 6 йил ичида биринчи марта Россияга келган “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Алишер Султонов Ўзбекистондан газ сотиб олиш ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишган. Учрашувнинг бошқа тафсилотлари берилмаган.

Ўтган йилда “Газпром” Ўзбекистондан 6 миллиард 380 миллион кубометр газ сотиб олганини ҳисобга олсак, дейди мухбиримиз, бу йил ҳам ўзбек газининг асосий қисми арзон-гаровга Россияга кетса керак.

Ваҳолангки, мамлакатимизнинг ўзида газ тақчил, қишлоқ хонадонларида деярли табиий газдан фойдаланилмаяпти.