15 September 2016
01:38 -
Андижонда пахта терими талабанинг нобуд бўлиши билан бошланди
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Андижон вилоятида мажбурий пахта теримига жалб этилган талаба ҳалок бўлди. Вилоят прокуратураси Андижон Давлат университетининг биология факультети 2-босқич талабаси Комилжон Азимовнинг 11 сентябрь кунги шубҳали ўлими юзасидан текширув бошлаган.
Университет раҳбарияти Комилжон Азимовнинг юрак хуружидан вафот этгани, гувоҳлар эса талабани курсдоши уриб, ўлдириб қўйганини айтишмоқда.Маълум бўилишича, 20 ёшли Комилжон Азимов 11 сентябрь куни кечқурун Андижон Давлат Университети талабалари пахта тераётган Улуғнор туманида вафот этган.