14 September 2016
22:12 - Ислом Карим томонидан улоқтирилган дипломат Шавкат Мирзиё тарафидан қайтарилди, “Ҳаракат” шундай ишлар бўлишини аввалдан башорат қилган эди
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёнинг Қарори билан Илҳомжон Неъматов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси этиб тайинланди. "2016 йилнинг 14 сентябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикасининг Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Қарори билан ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси лавозимига тайинланган Илҳомжон Неъматовни таништирди”, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

2013-14 йилларда ҳам вазирликнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси лавозимида ишлаган бу одам марҳум Ислом Карим томонидан ҳайдалган, тўғрироғи, пенсияга чиқарилиши муносабати билан ишидан олинган эди. Бу ҳақда 2014 йил 23 июлда хабар берган “Ҳаракат” Агентлиги ҳокимиятни тозалашни “Ислом Каримни ўзгартиришдан бошлаш кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум” деб таҳлил берган эди.

Аммо, бу воқеанинг, яъни пенсияга жўнатилган Илҳомжон Неъматовнинг ишга қайтарилишининг бошқа тарафи ҳам бор. Биз Ислом Карим ўлгани ҳақидаги хабарга “ҳокимиятни қўлга олганлар Ислом Каримни бир тепиб улоқтириб бўлдилар” деган маънодаги таҳлил берган эдик. Бу таҳлилимиз башорат эканлигини яқинда ҳамма кўради.