14 September 2016
20:44 - Ўзбекистоннинг янги президенти ҳукумат таркибини ўзгартира бошлади
Президент Ислом Карим томонидан қатор коррупциявий жиноятлари эвазига лавозимидан четлатилиб, жавобгарликка тортилган Бош вазир ўринбосари Абдулла Арипов президент Шавкат Мирзиё томонидан лавозимига тикланди. Унинг ўрнига бир неча ой муқаддам тайинланган Мажит Карим ишдан олинди. Шунингдек, Шавкат Мирзиё кечаги фамрмони билан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимнинг ваколатларини кенгайтирди. Бунинг ҳукуматдаги портфелига фан, таълим масалаларини ҳам қўшиб берди.

Шунингдек, Бош вазирнинг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалари бўйича ўринбосари Адҳам Икромнинг ваколатларига жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси бошқариш ҳам қўшилди.

Янги президент Шавкат Мирзиё мамлакат Олий ва ўрта махсус таълими вазири Алишер Ваҳобни Рустам Қосимга алмаштирди. Рустам Қосим Вазирлар Маҳкамасида Шавкат Мирзиёнинг ўзи билан бирга ишлаган ва марҳум президент Ислом Карим томонидан ишдан ҳайдалганди.