
Дунё ахборот воситалари Туркия Адлия вазирлиги расмийларига асосланиб, бу вазирлик 15-16 июлда давлат тўнтариши қилишга уринган гуруҳнинг раҳбари Фатхулла Гуленни вақтинча ҳибсга олишни сўраб, унинг давлат тўнтариши уринишидаги ролини исботловчи фактларни ҳозир Фатхулла Гулен яшаётган АҚШнинг расмийларига юборибди.
Туркия раҳбарлари Фатхулла Гуленни Туркияга ушлаб беришни давлат тўнтариши уринишидан аввал ҳам оғизда айтишарди, 15-15 июль воқеаларидан кейин тўғридан-тўғри талаб қилишарди. Президент Эрдўғон ўз талаби бажарилмаса АҚШ билан алоқалар ўта ёмонлашишини айтиб, АҚШ раҳабарларини қўрқитишга ҳам интилиб келган. Булар ҳаммаси оғизда эди, мана ниҳоят биринчи марта расмий ҳужжат юборилган.
Аммо, расмий ҳужжатда Фатхулла Гуленни Туркия ушлаб бериш эмас, АҚШнинг ўзида ҳибсга олиш, тўғрироғи, вақтинча ҳибсга олиш сўралибди. Демак, Туркия амалда орқага чекинди.
“Ҳаракат” бу масала бўйича ўз фикрини аввалдан айтиб келмоқда. Фатжулла-гуленчилар ҳар доим Ражаб Эрдўғоннинг ҳамкорлари бўлганлар, унинг ҳокимиятга келишида сал кам ҳал қилувчи роль ўйнаганлар. Ягона мақсадга, яъни Туркияни исломий давлатга айлантириш мақсадига эга бўлган эрдўғончилар ва фатхулла-гуленчилар тахт талашиб, бир-бирлари билан урушга кирганлари мутлақо табиийдир. Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаса, диннинг ўзида ҳам бирлик бўлмайди.
Туркияда ҳокимият учун курашда қайси диний гуруҳ ютқазишга бошласа, террор йўлига ўтишини назарда тутган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўтган йилнинг бошида АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида Туркия ислом терроризмининг навбатдаги марказига айланишини тилга олган эди. Амалда айнан у айтгандек бўлмоқда. Ҳали баттар бўлади.
Расмда - Фатхулла Гулен АҚШнинг Пенильвания штатидаги уйида.