13 September 2016
16:24 -
Россия олимлари норозилик митинглари бошладилар, қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ўзбек профессорлари қисиб ўтирибдилар

12 сентябрь куни бир қатор илмий марказларда митинг ёки мажлистлар бўлиб ўтган, бу ҳафта ичида Владивостокдан тортиб Москвагача, кўп жойларда шундай йиғилишлар ва митинглар бўлади. Бу тадбирларга тегишли вазирликлар, Фанлар Академияси раҳбарлари, таниқли олимлар, яқинда Давлат Думасига бўладиган сайловларда депутатликка номзод сифатида кўрсатилганлар ҳам чақирилган.
Тахмин қилиш қийин эмаски, Касаба Уюшмасини илм-фан учун ажратиладиган маблағларнинг камайтирилиши олимларнинг чўнтагига ҳам уришини назарда тутиб шундай тадбирлар бошлаган.
Қизиқ, нимага ўзбекистонлик олимлар, жумладан, профессорлар қозоқ дворникларидан кам маош олишларига ҳеч қандай норозилик билдирмасдан, қисиб ўтирибдилар. Ёки, айниқса, профессорларнинг даромади давлатдан олган маош билан эмас, талабалардан олинадиган пора билан ўлчанадими?
Ислом Карим олимларимизнинг, қолаверса, бутун аҳолининг аҳволини билса ҳам, аҳволни тузатиш ҳақида ҳеч ўйламас эди. Чунки, Лубянканинг хизматкори сифатида унинг асосий вазифаси Ўзбекистон ва ўзбек миллатини шу ҳолга солиш бўлган. Унинг ўрнини эгаллайдиган Шавкат Мирзиё ҳам Лубянканинг топшириқларини бажариш билан яшашни давом эттирадими ёки ватан ва миллатни ҳам ўйлайшга бошлайдими? Унинг ўйлашга мажбур қилиш учун қозоқ дворникларидан кам маош оладиган профессорларимиз овоз чиқаришлари керакмасми?