12 September 2016
19:11 - Нурсултон Назарбой ўзбек миллатининг бош душмани Ислом Каримнинг қабрини зиёрат қилди, Шавкат Мирзиё билан учрашди
Ўзбекистон ва Қозоғистон масжидларида Қурбон ҳайити муносабати билан байрам намозлари қилинди. Нурсултон Назарбой Остонадаги ҳозирча номи Ҳазрат Султон, аммо келажакда Ҳазрати Нурсултон бўладиган жомесида номоз қиилган эмиш. Атеист Шавкат Мирзиё жомега бориб, оммавий намозларда қатнашгани ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади. Балки, у атеист эмас, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг намоз қилиш фарз эмаслиги, динимизнинг ягона фарзи Имон бўлиши кераклиги ҳақидаги фикрига қўшилишини кўрсатгандир.

Кечга яқин Нурсултон Назарбой Самарқандга келиб, ўзбек миллатининг бош душмани Ислом Каримнинг ҳали Ўзбекистондан улоқтирилмаган қабрини зиёрат қилди. Табиий, у Самарқандда Шавкт Мирзиё билан ҳам учрашди. Тахмин қилиш қийин эмаски, Нурсултон Назарбойнинг асосий мақсади айнан шу учрашув бўлган.

Ўзбекистоннинг ахборот воситаларида бу учрашувни кўрсатувчи расм ҳам йўқ. Буни Шавкат Мирзиё тақиқлаганига ҳам шубҳа йўқ.

Бизнинг хабаримизга қўйилган расм Қозоғистоннинг расмий Казинформ агентлигининг сайтидан олинган.