06 September 2016
16:35 -
Тошкентда йирик ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Навоий кўчаси бўйида қурилган янги кўп қаватли биноларнинг орқа томонидаги очиқ майдонда бундан бир неча соат аввал, тўғрироғи, соат 14:24 да йирик ёнғин келиб чиқди. Ёнғин миқёси ва майдони катта бўлгани учун юзага келган тутун бутун шаҳарга ваҳм солди. Қуриган ўт-ўланларнинг ёниши оқибатида келиб чиққан ёнғин 800 квадрат метр ҳудудни қамраб олди. Ёнғинга ўчмай қолган тамаки қолдиғи сабаб бўлган.
Ҳозирги вақтга келиб олов тўлиқ ўчирилган, аммо ёнғин жойи тутаб ётибди. Офат юз берган жой яланглик бўлгани боис деярли ҳеч ким жабр кўрмади.