06 September 2016
10:12 -
Ҳамма ёқда масхарабозлик: Ислом Каримнинг вафоти муносабати билан Кубада мотам эълон қилинди

Мотам 5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 06:00 дан 24:00 га қадар давом этибди. Мотам пайтида барча давлат бинолари ва ҳарбий муассасаларда Куба давлат байроғи бироз тушириб қўйилибди.
Бу ниҳоятда тушуниб бўлмайдиган ҳаракат, дейди мухбиримиз. Чунки, бу мамлакт аҳолисининг мутлақо кўпчилиги Ўзбекистон деган давлат борлигини ҳам, Ислом Карим исмли диктатор борлигини ҳам билмайди. Аммо, маълумки, Кубада сал кам 70 йилдан бери ҳукмронлик қилаётган Фидел Кастро режими бош қароргоҳи Лубянкада жойлашган аввалги Совет КГБсининг маънавий ва амалий ёрдамида ўрнатилганди.
Кубанинг раҳбарлари ўзлари каби Лубянканинг хизматчиси бўлган Ислом Каримни касбдошлари сифатида кўриб, касбдошларининг ўлими муносабати билан бир кунлик мотам эълон қилишганга ўхшайди.