06 September 2016
09:35 - Мусулмонлар бир-бирини қирғин қилмоқда: Қобулда кеча учинчи портлаш ҳам бўлди, Боғдодда эса, сунний террорист яна шиаларни нишонга олди
Кеча Қобулда Мудофаа вазирлиги биноси олдида икки ИШИДчи террорист кетма-кет ўзларини портлатишлари натижасида 30 киши ҳалок бўлгани, 40 дан кўп одам яраланганини билдирган эдик. Кейин Қобулнинг бошқа жойида, аниқроғи Ички ишлар вазирлиги биноси олдида ярим кечасига яқин бомбали автомобиль портлатилди. Бу ҳақда ҳали тафсилотли хабарлар йўқ.

Кеча Ироқнинг пойтахти Боғдоддда ИШИДчи террорист, демак, сунний мусулмон, ўзи ичида бўлган бомбали автомобилни портлатти. Камида 9 киши ҳалок бўлгани, 20 киши яралангани маҳаллий полиция тарафидан билдирилди.

Портлаш уюштирилган жойда асосан шиалар яшар экан, ИШИДнинг нишони айнан улар бўлгани шубҳасиз.

Аввалги ҳабарларимизга берилган таҳлилни такрорлашдан бошқа илож йўқ. “Кўриб турибмизки, бутун дунё ислом терроризмига қарши курашаётганини айтмоқда, аммо терактлар ва қурбонлар сони фақат ортиб бормоқда. Дунё тушуниши керакки, ислом терроризмининг илдизлари Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан ва Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчалардадир. Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказилиб, хато тушунчалардан воз кечилмагунча, ислом терроризми битмайди. Энг муҳими, бу ислоҳотлар доирасида Ислом дини дунёвийлик/секуляризм прниципини тан олиши кераклигидир.”