КХДР Олий Халқ Мажлиси Президиуми раиси Ким Ён Нам Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилгани ҳақида Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар қилди. “Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийлари хасталикдан вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдираман”, - дейилибди Шимолий Корея парламенти раҳбарининг таъзияномасида.
Албатта, дипломатик мулозаматлар ёки ўзаро протокол юритишга оид амалиёт туфайли диктаторлик даражаси бўйича Ўзбекистон билан қўшни бўлган Шимолий Кореянинг таъзиясини тушуниш мумкин.
Аммо Ислом Каримнинг ўлимини тилга олмаётган ва ўзаро дипломатик мулозаматларни бузаётган Европадаги кўпчилик мамлакатлар раҳбарлари ҳаракатидан тушуниш мумкинки, Ислом Карим тириклигида ҳам Ғарбнинг ҳурматга сазовор бўлмаган эди, ҳозир у билан ҳеч кимнинг ишўи йўқ. Афғонистон туфайли Ўзбекистон ҳудудларидан фойдаланишга мажбур бўлаётган бечора АҚШ Тошкентга ўз мулозимини юборганининг сабаби ҳам ҳаммага тушунарли.