
Афғонистон ички ишлар вазирлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бугун Қобулда Мудофаа вазирлиги биноси олдида бир ўлимчи-террорист ўзини портлатди, у ерга одамлар тўплана бошлагач, улар ичига кириб олган иккинчи ўлимчи-террорист ўзини портлатди.
Ҳаммаси бўлиб 30 киши ҳалок бўлди, 40 дан кўп одам ярадор бўлди. Яралангаларнинг ичида оғир аҳволда бўлганлар кўп. Демак, ўлганлар сони яна ортади.
Теракт учун маъсулиятни ўз бўйнига Толибон олди. Толибон тарақатган хабарда айтилича, икки портлаш натижасида 58 киши ҳалок бўлган, уларнинг ичида Афғонистон хавфсизлик хизматининг 10 га яқин ходими бор.
Кўриб турибмизки, бутун дунё ислом терроризмига қарши курашаётганини айтмоқда, аммо терактлар ва қурбонлар сони фақат ортиб бормоқда. Дунё тушуниши керакки, ислом терроризмининг илдизлари Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан ва Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчалардадир. Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказилиб, хато тушунчалардан воз кечилмагунча, ислом терроризми битмайди.
Энг муҳими, бу ислоҳотлар доирасида Ислом дини дунёвийлик/секуляризм прниципини тан олиши кераклигидир.