05 September 2016
19:13 -
Қизиқ: Путин эртага Самарқандга келмоқчи. Мақсад нима, Ислом Каримнинг қабрини зиёрат қилишми?

Бугун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида G20 саммити битгандан кейин кейин матбуот конференцияси ўтказган Россия Президенти Владимир Путин саммитни ижобий баҳолади, ўзи иштирокида бўлган икки тарафлама учрушувларга қисқа таҳлиллар берди ва эртага Москвага қайтиш йўлида Самарқандда тўхтаб ва Ислом Каримга бўлган ҳурматини кўрсатиб, унинг қабрини зиёрат қилиш мақсадини ҳам очиқлади.
Ўз-ўзидан маълумки, Владимир Путин Ислом Каримни ҳурмат қилса, уни кўмиш маросимида қатнашиш учун 3 сентябрда Ўзбекистонга келган бўларди. Унинг асл мақсади – Ислом Каримнинг ўрнига ўтирган Шавкат Мирзиё билан кўришиш, уни табриклаш ва биринчи кўрсатмаларини беришдир. Ҳаёжондан уйқусини ҳам йўқотадиган Шавкат Мирзиё бугуноқ Самарқандга бориб олса керак.