05 September 2016
18:38 -
Тошкентга АҚШ Давлат Департаменти мулозими келди
Бугун Тошкентга АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблюм келди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, америкалик дипломат АҚШ президенти Барак Обаманинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Америка Қўшма Штатлари номидан ҳамдардлик изҳор этиб, Ўзбекистон аҳлига далда билдирган мактуби матнини тақдим этган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўтган учрашувда икки томонлама муносабатларнинг баъзи айрим жиҳатлари муҳокама қилинибди. Учрашувда АҚШ элчиси Памела Спратлен ҳам иштирок этибди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўтган учрашувда икки томонлама муносабатларнинг баъзи айрим жиҳатлари муҳокама қилинибди. Учрашувда АҚШ элчиси Памела Спратлен ҳам иштирок этибди.