05 September 2016
17:55 -
Бангладешда исломчиларнинг Жамоат-и Исломий Партияси раҳбарларидан яна бири қатл этилди, исломчи ўзбекларга дарс бўлсин

Туркияда чиқадиган Миллиёт газетасининг хабарига кўра, 3 август куни маҳаллий вақт билан 22:30 да Жамоат-и Исломий Партияси раҳбарларидан бири Мир Қосим Али ҳам қатл этилган. Хабарда айтилишича, у 2014 йилда ўлимга маҳкум қилинган, аммо адвокатларининг юқори инстанцияларга мурожаати билан бу ҳукм ижро этилмаган. Шу йил 30 августда аввалги ҳукм тасдиқланган ва Мир Қосим Али ўтган куни қатл этилган.
Бангладешда бўлаётган воқеалар бўйича аввал берган таҳлилларимизни такрорлаймиз:
“Бангладешда исломий партия лидерларнинг бу шаклда жазоланиши тасодифий эмас. 1971 йилда Покистондан ажралиб чиқиб мустақил бўлган бу мамлакатда ҳали ҳам тўла барқарорлик йўқ, ҳозир ҳокимиятда бўлган дунёвийчилар, узоқни кўра билмайдиган мусулмонлар кўп бўлгани сабабли, исломчи партияларнинг кучланиб кетишидан кўрқмоқдалар.
Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик принципини тан олмаса, ўрта асрларга қайтиш йўлини кесиш учун, исломчи партияларни куч билан ушлаб туришдан бошқа йўл йўққа ўхшамоқда.
Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилса, ундан кейин исломчи партиялар ўз-ўзидан йўқ бўлади.”
Яна айтиш керакки, Ўзбекистонда ҳам бурнидан узоқни кўролмайдиган, Ислом дини тўла ҳокимлик қилган ўрта асрлардаёқ бутун мусулмон дунёсида бўлгани каби Марказий Осиёда ҳам ҳеч қандай ривожланиш бўлмаганини, шу сабабдан бизни ўрислар осонликча босиб олганларини кўриш қобилиятига эга бўлмаган мусулмонлар кўп. Улар давлат исломий бўлса, ҳамма нарса “во” бўлади деб ўйлайдиган калтафаҳмлардир. Демак, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ҳамма исломий давлатлар демократияни чеклашга ва ақл ишлатишни билмайдиган исломчиларни куч билан ушлаб туришга мажбурлар.