Шу йилнинг 5 сентябридан бошлаб, Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга тезюрар поезд қатнови мунтазам йўлга қўйилади. “Ўзбекистон Темир Йўллари” ширкати томонидан тарқатилган хабарда айцтилишича, 60/59-сонли тезюрар поезд пойтахтдан Андижонгача бўлган масофани 6 соатда босиб ўтади. Яъни, Тошкентдан эрталабки соат 08:05 да чиққан поезд тушдан кейин 15:25 да Тошкентга қайтади. Мазкур поездга чипта нархлари 45 000 сўм (расмий курсга мувофиқ, 15 АҚШ доллари), бизнесс-класс - 68 000 сўмов ҳамда VIP-класс - 130 000 сўмгача.
Таъкидлаш керак, мазкур йўналишда шу пайтга қадар фақатгина автомобиль қатнови мавжуд эди. Поезд қатнови эса йўловчилар учун бирмунча хавфсиз ва қулайдир, дейди мухбиримиз.
Аммо, Ўзбекистондек келажаги буюк давлатда Фарғона водийси билан мамлакатнинг бошқа қисми ўртасида фақатгина шу алоқа йўли борлиги қабул қилиб бўлмайдиган нарсадир. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари ва Фарғона вилоятини бир-бирига боғлайдиган, аммо Москванинг амри билан Тожикистонга берилган йўллар атрофидаги ҳудудлар билан биргаликда Ўзбекистонга қайтарилиши керак. Ўзбекистон бу муаммони кун тартибига олиб чиқса, тожиклар бунга қарши бўлолмайдилар.