03 September 2016
22:56 -
Тошкентда кўнгилочар гўшалар Ислом Каримга тутилган мотам туфайли ёпилибди, бу – катта хатодир
Бугундан эътиборан пойтахт ва вилоятлар марказлари, туман ва шаҳарларда кўнгиочар масканлар президент Ислом Каримнинг муносабати билан эълон қилинган 3 кунлик мотам туфайли ёпилди. Хусусан, пойтахтдаги йирик Samarqand Darvoza, Parus, Next, Mega Planet ва Vega сингари кўнгиочар гўшалар вақтинчалик фаолиятини тўхтатди. Мамлакатнинг 15 та телеканали, радиоканаллари ҳам мотам мусиқалари ҳамда ҳукумат томонидан берилаётган махсус ахборотларни узатиш билан чекланмоқда.
2005 йилнинг майидаги Андижон хунрезликларида энг камида 187 киши, 2010 йилнинг ёзидаги Ўш қирғинида юзлаб миллатдошларимиз ҳалок бўлишганди. Сўнгра Россия Федерацияси, Қозоғистонда нон илинжида юрган мардикорларимизнинг автоҳалокат, ёнғин ва бахтсиз ҳодисалар туфайли вафот этгани хусусида хабарлар келиб турди.
Аммо буларнинг бирортасида ақалли бир кунлик мотам эълон қилинмаган экан, шу ҳодисаларнинг сабачиси бўлган одамнинг вафоти учун 3 кунлик мотам эълон қилинишини қандай тушуниш мумкин? Аслида, бугун асл ўзбекларнинг байрам куни эмасми?