30 August 2016
08:31 -
Ўзбекистонликлар Ислом Каримнинг соғайишини сўраб, дуо қилишмоқда эмиш. Бўлиши мумкин, аммо кейин нима бўлади?

Машҳур шахслар ва хонандалар ҳам ўз саҳифаларида президент учун дуода эканликларини ёзиб қолдиришган. Ёшу-қари унинг тезроқ соғайиб кетишларини сўрамоқда. Шунингдек, мусаффо ва тинч осмон ва ёрқин келажак учун президентга чексиз миннатдорчиликлар билдирмоқда. Интернет фойдаланувчилари Ўзбекистондаги ўзгаришлар ва ютуқларнинг бари Ислом Каримнинг оқилона сиёсати туфайли эканлигини айтиб, унга меҳр изҳор этиб, узоқ умр кўришини сўрамоқда.
Табиий, бу хабарлар ҳамма диктаторликларда бўладигани каби яхшилаб бўрттирилган. Аммо, бошқа тарафдан, тоталитар пропаганда остида яшайдиган одамларда диктаторнинг касаллиги ёки ўлимига муносабат шундай бўлиши ҳам табиийдир. Қолаверса, аллақачон фикрлашдан тўхтаган ва миллат сифатини йўқотган ўзбеклар бундан ҳам кўпроқ нарсаларга қодир. Муҳим бўлгани, Ислом Карим ўлгандан кейин тез орада шундай кунлар келадики, унинг ҳоки ҳам Ўзбекистон тупроқларидан отилади.