
Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Рио-де-Жанейродо XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари тантанали равишда ёпилди. Спортчиларнинг каттагина қисми ўз мамалакатларига қайтиб кетиб бўлгани сабабли, ўйинларнинг бекитилиш маросимида иштирок этган спортчилар унчалик кўп эмасди.
Муҳим бўлгани, ўйинлар вақтида ҳеч қандай фавқулодда ҳодисалар, очиғини айтсак, террористик актлар бўлмади.
Олимпиада ўйинларининг расмий ғолиби эълон қилинмайди, бундай тушунчанинг ўзи ҳам йўқ. Аммо, норасмий бўлсада, Олимпиада ўйинларида қатнашган мамлакатларнинг олтин медаллар сони бўйича рўйхати ҳамманинг диққат марказида бўлади. Бу йилги рўйхатнинг бошида 46 та олтин, 37 та кумуш, 38 та бронза медали, ҳаммаси бўлиб 121 та медаль олган АҚШ турибди.
Энг камида битта олтин медаль олган давлатларнинг сони 59 та бўлса, бронза бўлса ҳам, энг камида битта медаль олган давлатларнинг сони 87 та. Ҳеч бир медаль олмаган давлатлар ичида собиқ Совет республикалардан Қирғизистон ва Туркманисто бор. Тожикистон биттагина олтин медалига эга бўлди.
Мана баъзи давлатларнинг олтин, кумуш, бронза ва умумий меддалар сони:
1. АҚШ 46 37 38 121
2. Б-Британия 27 23 17 67
3. Хитой 26 18 26 70
4. Россия 19 18 19 56
13. Бразилия 7 6 6 19
21. Ўзбекистон 4 2 7 13
22. Қозоғистон 3 5 9 17
39. Озорбайжон 1 7 10 18
41. Туркия 1 3 4 8
59. Тожикистон 1 0 0 1