
Бугун “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари қамраб олингани иддао қилинаётган тадқиқотда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари, турли миллат вакиллари иштирок этганини таъкидлади. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолиси (99,5 фоизи) мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим аҳоли ишончини қозониб, ўзбек халқи томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлаган.
Буни қарангки, фуқароларнинг аксарияти (98,2 фоизи) мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ижобий ва барқарор, деб ҳисоблайди. Сўровда қатнашганларнинг 99,6 фоизи мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва динлараро тотувлик мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун. Сўралганларнинг 99,4 фоизи эса Ўзбекистоннинг дунёда эгаллаган ўрнидан фахрланади.
Бундай хабарга ҳеч қандай шарҳнинг ҳожати йўқ, децди мухбиримиз. Ироқ диктатори сайловларда 100 фоизлик натижаларни эълон қиларди. Ўзбекистонда ҳам шундай анъана йўлга қўйилишига сал қолибди: 0,5 фоиз! Қойил!...
Вақти келгани учун эслатиш керак, Ироқнинг диктатор-президенти Саддам Ҳусайин америкаликлар уни йиқитмасдан олдин ўтказган охирги президентлик сайловларида тўппа-тўғри 100 фоиз овоз олган, биронта одам ҳам унга қарши овоз бермаган эди. Ҳа, айнан шундай бўлган, аҳолиси 36 миллион бўлган Ироқда сайловчиларнинг мутлақо ҳаммаси Саддам Ҳусайинга овоз бергани эълон қилинган эди.
Мана, ҳақиқий миллий лидер қандай бўлиши керак!