16 August 2016
10:22 - Полвонимиз Руслан Нуриддинов Рио-2016 олимпиадаси чемпиони бўлди, рекорд ҳам ўрнатди

Оғир атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Руслан Нуриддинов олимпиада чемпиони бўлишдан ташқари ўз соҳасида олимпиада рекордини янгилади. Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 194 килограмм, силтаб кўтаришда эса 237 килограмм тошни ўзига бўйсундирди. Бу эса 2008 йилдаги Пекин олимпиадасида ўзи ўрнатган рекордни янгилаш демакдир, дейди мухбиримиз.

Бу соҳада олимпиада кумуш медалини арманилар, учинчи ўринни эса қозоқлар эгаллади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Рио-2016 Олимпиадасида қўлга киритган медалларнинг сони 6 та бўлди (2 олтин ва 4 бронза медаль), жаҳон давлатларнинг умумий рўйхатида 27-чи ўринга чиқди. 10 та медаль (2 олтин, 3 кумуш, 5 бронза) билан 15-чи ўринда бўлган Қозоғистонга яқинлашиб бормоқдамиз.