15 August 2016
21:14 - Ўзбекистонлик курашчи Рио-2016 да бронза соҳиби бўлди, аммо қозоқлардан орқада қолишимиз 2,5 бараварга чиқди

Бугун ўзбекистонлик Елмурат Тасмурадов Бразилияда ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида грек-рим кураши бўйича бронза медални қўлга киритди. 59 килограммгача бўлган вазн тоифасида Тасмуродов кубалик жаҳон чемпиони Исмаил Боррерога енгилди ва учинчи ўринга сазовор бўлди.

Бундан аввалги бронза медалларни дзюдочилар Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев ва боксчи Рустам Тўлаганов қўлга киритган эди. Боксчи Ҳасанбой Дўстматов эса олтин медалга сазовор бўлган.

Хуллас, медаллармиз сони 5 га чиқди, давлатларнинг умумий рўйхатида Ўзбекистонимиз кечагина олдимизда бўлган Эфиопиядан ошиб ўтиб, 40-чи ўринни эгаллади. Аммо, минг афсусқи, қозоқлар ҳам бу орада яна бир бронза медали олиб, 16-чи ўринга чиқдилар ва орамиздаги фарқни 2 дан 2,5 га чиқардилар.

Хабарларимиз тайёрланаётган соатларда боксчимиз Шахрим Ғиёсов 69 килограммгача бўлган вазнда финалга чиқди. Демак, қозоқларга яқинлашиш шансимиз ортди.