
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим ўз фармони билан Тошкент вилояти Кенгаши сессиясининг қарори асосида вилоят ҳокими Содиқ Абдуллаевни лавозимидан 12 август кууни четлатиб, бугун Исломжон Эргашхўжаевни вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Шу пайтгача вилоят ҳокимининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ўтирган бу одам авваллари Ангрен, Пскент туманларида прокурор бўлиб ишлаган.
Собиқ ҳоким эса Янгийўл туманига ҳоким этиб юборилди, у айнан шу лавозимдан вилоят ҳокими лавозимига кўтарилган эди.
Содиқ Абдуллаев Тошкент вилоятига бор-йўғи олти ой раҳбарлик қилди. Сессия ишида қатнашган Бош вазир Шавкат Мирзиёев Абдуллаевнинг ҳокимликни эплай олмагани, характери юмшоқлигини таъкидлаган.