15 August 2016
18:04 - Ислом Карим прокурорлар сонини камайтирди, терговчиларни кўпайтирди. Ўзбекистонга прокуратура тизими керакми ўзи?

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан прокуратуранинг ташкилий тизими янгиланганди ва прокуратура ходимларининг сони 4754 нафардан 3937 нафарга қисқартирилди. Масалан, Бош прокуратура қошидаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти ходимлари сони аввалги 1193 дан 1076 нафарга туширилди.

Бош прокуратура тузилмасида бош прокурор ёрдамчиси лавозими жорий қилинди¸ шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бошқарма ва вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш бўйича бўлими ташкил этилди. Прокуратуранинг солиқ қонунчилиги ижросини назорат қилиш бўлими тугатилиб¸ Бош прокуратура терговчилари сони 23 тага кўпайтирилди.

Аслида, дейди мухбиримиз, бизда прокуратура тизимининг ўзи кераксиз нарса, уни йўқ қилса ҳам бўлади. Чунки, дунёнинг Сомалиядан кейинги энг ёмон диктаторлиги ҳисобланадиган Ўзбекистонда давлатнинг ҳам органлари феълан қафасда яшайдиган халқимизнинг эркинликларини чеклаш ва тўғри келган одамни жазолаш билан шуғулланадилар.