14 August 2016
23:31 - Яна хушхабар: Боксчимиз Ҳасанбой Дўстматов Олимпиада чемпиони бўлди, бу соҳада ишимиз зўр бўлиши аниқ

Ҳозиргина боксчимиз Ҳасанбой Дўстматов 46-49 кг вазн тоифасида колумбиялик Юберхен Мартинес устидан ғалаба қозониб, Ўзбекистонга Рио-2016 Олимпиадасида биринчи олтин медаль олиб берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон бир олтин ва 3 бронза медалига эга бўлди ва умумий давлатлар рўйхатда Вьетнам, Чехия ва Эфиопиядан кейин 35 ўринни эгаллади. Энди Қозоғистондан бор-йўғи 2 баравар орқадамиз.

Кураш ва муштлашиш каби спорт турларида ўзлигини кўрсатган ўзбеклар миллий ғурурлари борлигини ҳам кўрсатишга бошласлар, мамлакатимизда катта ўзгаришлар бўлиши муқаррар. Аммо, бунинг учун ақл ишлатишни ҳам ўрганишимиз керак.

Reuters Агентлигининг хабарида айтилишича, ярим финалда Ҳасанбой Дўстматовга ютқазиб, бронза медали олган АҚШлик боксчи Нико Фернандес бокс бўйича 2009 йилдан бери биринчи медаль олган америкалик бўлибди. Яъни, кураш ва муштлашиш каби спорт соҳаларида биринчи бўлиш ўзбеклар ва уларга ўхшаганларга қолдирилмоқда.